Александр Головин: "Вазият бўлганди, мен гол уришим мумкин эди. Кечирим сўрашни истайман"
22 июн 2021 12:17
Янгиликлар
Александр Головин: "Вазият бўлганди, мен гол уришим мумкин эди. Кечирим сўрашни истайман"
Россия термаси ярим ҳимоячиси Александр Головин гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
– Йўқ жойдан қўйиб юборилган иккинчи гол жамоани руҳан синдирди-ми?– Қайсидир маънода ҳа, биз бор кучимиз билан олдинга боришга, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо кеч бўлганди. Яна гол қўйиб юбордик.
– Биринчи бўлимда ўйинга тайёрланган режа ишлаётганди. Ўтказиб юборилган гол барчасини ?
– Рақиб ёпиқроқ ўйнай бошлади. Ҳисобда ортда қолаётганингда ўйнаш янада қийинлашади.
Қайсидир маънода бунга мен ҳам айбдорман – вазият бўлганди, гол уришим мумкин эди. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олардик - 1:0. Ўша вазият учун кечирим сўрайман. Ҳозир бу ҳақида гапириш осон эмас, – деди Головин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар