Александр Гейнрих клубининг 12 млрд. сўм қарзи бор экан
23 ноя 2017 13:25
Янгиликлар
Александр Гейнрих клубининг 12 млрд. сўм қарзи бор экан
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих тўп тепадиган "Ордабаси" клуби ўз футболчиларидан қанча қарзи бор эканлиги маълум бўлди.
Бу ҳақда Sports.kz нашри tvk-uko.kz сайтига асосланиб маълум қилди.
Маълумотларга кўра, "Ордабаси" клуби футболчилари вилоят ҳокимиятига мурожат қилганидан сўнг, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимиятида йиғилиш бўлган ва унда "Ордабаси" клубининг муаммолари муҳокама қилинган. Клубнинг бугунги кундаги умумий қарзи 500 млн. тенге (марказий банк курси бўйича 12,195 млрд. сўм). Бу қарзни Республика бюджетидан тўлаб бериш ваъда қилинди. Энди "Ордабаси"нинг янги мажбуриятлари пайдо бўлди. Масалан, улар кам таъминланган оилаларга чипта учун чегирмалар қилиши керак. Шу билан бирга, жамоа имконияти чекланганларга янги иш жойи очиши лозим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар