UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  0 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  15 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  22 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" жамоаси катта мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақибларни ғалаба билан табриклаймиз. Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз ҳам мумкин эди, афсуски ўтказиб юбордик. Дастлабки 10 дақиқаликда эътиборни йўқотдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу бизнинг темпимизга ҳам таъсир қилди. 

- "Бухоро"га ҳужумда агрессивлик етишмади.

- Сиз ҳақсиз. Бизга агрессивлик етишмади. Бу ерда ҳозир бир қанча ньюанслар бор, айниқса жароҳатлар. Ҳозир бир қанча футболчиларимиз жароҳатдан қайтган ҳолда ўйнашди ва шу сабабли уларга жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Бундай ҳолатда бирданига ўйинларга киришиб кетиш осон бўлмайди. 

- Александр Станиславлевич қачон таркибга қайтади?

- Шифокорлар гуруҳи бор. Яқин вақтларда унинг бу борадаги ҳолатига аниқлик киритамиз. 

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз, улар ўйинга қанчалик таъсир қилди. Ҳакамлик борасида нима дейсиз?

- Ҳакамларнинг қўмитаси бор, улар бу ҳолатни кузатишади. Биз олдин ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинни тахлил қиламиз, қандай хатолар қилганимизни кўриб чиқамиз. Қизил карточка эса исталган ўйинда таъсирини ўтказади. Бугун дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ айтганимдек, гол уриш бобида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам кўрингандирмиз.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика