Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти"

Narzulla Saydullayev
6 апр 2021
Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман! Доим бизни қўллашда давом этишсин. Рақибни ўрганиб чиққандик, "Шўртан" сафида кўп ёш футболчилар борлигини билардик. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди ва ғалаба эришдик. Худо хоҳласа мана шундай ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Асрор Алиқулов тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. У билан бирга ишлашни ва янги нарсалар ўрганишни хоҳлардим.

Таркибимизда жароҳат олганлар жуда кўп. Жамоамиз етакчиси Сарвар Жуманиязов яқинда операция қилинди. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарруҳ Ҳайдаров ҳамон тўлиқ тикланишмаган. Афсуски жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти.

Шаҳзод Бешимовнинг келажаги порлоқ, у футбол ўйнашни истамоқда ва майдонга тушиб буни исботламоқда. Юрагида ўти бор. Мухлисларимиз ҳам уни яхши кўриб қолишди. Дарҳол асосий таркибда майдонга тушириш хато бўлса керак, сабаби у ҳали ёш ва захирадан майдонга тушиш орқали секин-аста тажриба тўплаб боради", - дейди Александр Ежов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia