

- Учрашувнинг биринчи бўлимида жуда қийин бўлди. Танаффусдан кейин рақибни ҳар жабҳада енгдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Голимга келадиган бўлса, Ҳамдамов менга тўп узатаётган паллада дарвозабон қаерда турганини кўриб олгандим ва ўша заҳотиёқ зарба беришни ўйлаб қўйдим. Йўллаган зарбам жуда аниқ чиқди ва чиройли гол муаллифига айландим. Умуман, зарба бераётганимда гол бўлишини сезгандим. Бундан кейин ҳам кўпроқ дарвоза томон зарбалар йўллашга ҳаракат қиламан, - дейди Александар Алемпиевич.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
"Бунёдкор" матбуот хизмати



