Алекс Фергюсон МЮ собиқ ҳимоячисига футболдан кетиши учун 100 минг фунт таклиф қилган. Футболчининг ўзи бу ҳикояни сўзлаб берди
19 ноя 2023 22:33
Янгиликлар
Алекс Фергюсон МЮ собиқ ҳимоячисига футболдан кетиши учун 100 минг фунт таклиф қилган. Футболчининг ўзи бу ҳикояни сўзлаб берди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон жамоада ишлаб юрган кезлари ҳимоячи Пол Мак Гратга 100 минг фунт таклиф қилган. Бу пулнинг эвазига ҳимоячи футболдаги фаолиятини тугатиши керак эди. Бу воқеани Полнинг ўзи сўзлаб берди.
"Сер Алекс мени ўз хонасига чақирди ва шундан деди: "Биз шунчаки футболни ташлашингни хоҳлаймиз".
Фергюсон шундай деди. Бошқа умуман футбол ўйнамаслигим ва Ирландияга қайтиб кетишим эвазига улар менга 100 минг фунт беришга тайёр эканликларини маълум қилишганди", -дейди Пол Мак Грат.
The Telegraph нашрининг ёзишича, Сэр Алекснинг бу таклифни беришига "Олд Траффорд"да 1980 йилларда авж олган ичкиликбозлик сабаб бўлган. Мураббий бу ёмон одатни тугатиш учун, шу ишларнинг бевосита иштирокчиси бўлган Пол Мак Гратга 100 минг фунт таклиф қилган.
Фикрлар