UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  1 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  33 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  3 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  73 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди Янгиликлар

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди

Тоби Алдервейрелд нима сабабдан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида айтиб берди.

"Антверпен" ҳимоячиси 2023 йилнинг мартида миллий жамоа билан хайрлашган эди.

"Юнион"га қарши кубок баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг хафа эдим. Ўша кеча ухлай олмадим ва катта куч оладиган машғулот ўтказиш учун тонгда базага йўл олдим. Йўлга отланишдан аввал кофеини бор таблетка ичдим, чунки кофени ёқтирмайман.

Машинага ўтирганимда юрагим дақиқасига 1000 марта ура бошлади. Юрак ҳуружи бошланди деб ўйладим. Бўлди тугади, болаларимни қайта кўра олмайман. Машинани четга олдим, мебел дўконига кириб, менга тез ёрдам чақириб беришни сўрадим.

Стресс туфайли юрак уришим тезлашган экан. Бу ваҳима касаллигини келтириб чиқарди, шу сабабли юрагим тез ура бошлаган. Қайсидир онда ўзингни ҳозир ўлиб қоладигандек ҳис қиласан.

Тестлар ўтказдик, аммо ҳаммаси жойида эди. Кейин одамлар билан суҳбатлашдим ва улар бунинг барига стресс сабаблигини айтишди.

Шу сабаб терма жамоа билан хайрлашдим" - деди Алдервейрелд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика