

"Кўк-анорранглилар" илк ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
"Биз ҳеч қачон мураббийимизга шубҳа қилмаганмиз. Куман яхши ишламоқда, унда аниқ режа бор. У катта ҳажмдаги ишни бажармоқда ва биз унинг ғояларини майдонда кўрсатишимиз керак.
ПСЖга қарши жавоб ўйинига келсак, биз ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз, гарчи Чемпионлар Лигасида камбэк амалга ошириш қийинроқ бўлса ҳам", - дейди ҳимоячи.
"Барселона" Испания Кубоги финалида "Леванте" - "Атлетик" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.



