"Алай" бош мураббийи Мирлан Эшенов: "Навбаҳор"га чемпионлик ва халқаро майдон йўлланмасини тилайман"

Mirjalol Normatov
3 фев 2022
"Навбаҳор" жамоаси бугун қўшни мамлакат Қирғизистон вакили "Алай"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур учрашувдан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Мирлан Эшенов фикрларини билдириб ўтди. 

"Аввало "Навбаҳор"га меҳмондўстлик учун раҳмат айтмоқчиман. Рақибимиз кучли эканлиги кўринди. Индивидуал ҳаракатлар борасида устунликка эришди. Уларда захираси ҳам кенг ва танлов имконияти кўп эди. Бизда иккинчи бўлимда бироз тетиклик етишмади.

Бу жамоага қарши ўйнаш ёқимли. "Навбаҳор" билан дўстлик алоқаларимиз бор. Ҳозирда икки жамоа ҳам янги мавсумга тайёрланмоқда. Бу ўйин орқали ўзимга кўп маълумот олдим. Таққослаш мумкин, ўйиннинг бошиданоқ футболчиларнинг маҳорати кўзга ташланди. Айниқса ҳужумдаги ўйинчини ((Элгужа Григалашвили) айтган бўлардим.  Ҳозирги таркиб жуда кучли. Чемпионлик нафаси келмоқда. "Навбаҳор"га биринчи ўринни ва халқаро майдон йўлланмасини тилаб қоламан",- дейди Мирлан Эшенов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia