

Хабарларга кўра, 34 ёшли колумбиялик футболчи коронавирус пандемияси пайтида келиб чиқаётган инқироз вақтида ҳам маошларининг камайишини хоҳламаяпти.
Ҳужумчи Хави қўл остидаги "Ал Садд" клуби шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Агар битим амалга ошса, Фалькао бир мавсумда 10 миллион евро маош олади.
Фалькао жорий мавсум Туркия чемпионатида 14та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.



