"Ал Садд" 10:1 ҳисобида ютди, бир футболчи 7та гол урди

Narzulla Saydullayev
12 авг 2018
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 2-тур ўз якунига етди.

Турнинг охирги ўйинида "Ал Садд" ўз майдонида "Ал Араби"ни қабул қилиб 10:1 ҳисобида тор-мор этди. Хави ва Габи каби испаниялик машҳур футболчилар ўйнаётган "Ал Садд" сафида жазоирлик ҳужумчи Бағдод Бунеджа 7та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Эътиборлиси 1-турда "Ал Садд" "Ал Харайтиат"ни 6:0 ҳисобида таслим қилган ва Бунеджа 3та гол урганди. Дастлабки 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида ушбу ҳужумчи 10та гол билан якка пешқадам бўлиб турибди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia