

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Ал Насср" клуби ўз майдонида "Дамак"ни қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди. Машарипов учрашувдаги иккинчи голда қатнашди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Андерсон Талиска боши билан гол рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказди.
Қуйида "Ал Насср" урган голларни томоша қилинг. Айниқса шарҳловчига гап йўқ.












