

“Роналдуга тилайдиган ягона тилагим – у ўйиндан яна завқ олиши ва табуссум қилишини хоҳлайман. Гап шундаки, у охирги ойларда “Манчестер Юнайтед”да ҳам, терма жамоада ҳам, шахсий томонлама ҳам қийин даврни бошдан ўтказди.
Агар у ўйиндан яна завқланса, у ҳолда мақсадга эришилади. У қойилмақом спортчи”, дейди Гарсия.



