

Бугун Саудия Арабистони клуби бир киши кам бўлишига қарамай "Персеполис" билан дуранг (0:0) қайд этди. "Ал Насср" 13 очко билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
"Ал Насср" кетма-кет 20та учрашувда мағлуб бўлмади - 18та ғалаба, 2та дуранг. Сўнгги мағлубият 18 август куни "Ал Тавун"да қабул қилиб олинган эди.
"Ал Насср"ни 1 декабрь куни "Ал Ҳилол"га қарши миллий чемпионат ўйини кутиб турибди.



