

Ўтган мавсумда футболчи чемпионатнинг асосий юлдузларидан бири ва "Ал Насср" етакчиси саналарди. Бироқ чемпионатга Европанинг энг яхши футболчилари келиши билан клуб раҳбарияти назарида Талисканинг мавқеи ўзгарди ва энди "Ал Насср" уни жамоа савиясига тўғри келмайди, деб ҳисобламоқда.
"Ал Насср" Талиска ўрнига ҳужумда кўпроқ юлдуз футболчилардан фойдаланмоқчи.
Талиска Саудия Арабистонида бир мавсумда 3,5 миллион доллар олади. Икки йил ичида у клуб учун 61 та ўйинда 43 та гол урди.
17 август куни "Ал Насср" Жалолиддин Машариповнинг жамоадан кетганини маълум қилган эди.



