UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  7 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36

"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди? Янгиликлар

"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 6-тур баҳслари давом эттирилади.

Сайтимиз ижодкорлари мазкур учрашувга оид бир қатор факт ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боришмоқда. Жумладан бугун сизлар билан 2018 йилги Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсни ёдга оламиз. Ёдингизда бўлса, ўша учрашувда таниқли ҳужумчи Анвар Бердиев миллий чемпионатларимиздаги 500-юбилей ўйинини ўтказган эди.


Шукурали Пўлатов ва Абдумавлон Абдужалиловлар ўша пайтда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилишар эди.



Алишер Саматов ва Миржамол Неъматов. Орқа фонда "Пахтакор" легионерлари Исмоил Гонсалвеш ва Тиаго Безерралар кўзга ташланмоқда.



"Пахтакор"ни Жалолиддин Машарипов, "Нефтчи"ни эса Шукурали Пўлатовлар сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эдилар.



Ўйиндан олдинги саломлашиш жараёни. Пўлатов, Абдужалилов Саматов ва Машарипов.



Мазкур учрашувда "Нефтчи"нинг асосий таркибида майдонга тушган футболчилар.



Бу эса "Пахтакор" жамоасининг асосий таркиб футболчилари.



Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов, Абдул Азиз Юсупов.



Акмал Шораҳмедов "Нефтчи" вакили Искандар Шойқуловга қарши.



Егор Кримец боши билан тўпга зарба йўллаб "Нефтчи"нинг ҳужумини қайтармоқда.



Аброр Исмоилов "Нефтчи"нинг навбатдаги ҳужумини ташкил этмоқда. Қизиқ, Исмоилов ўша вақтда бир кун келиб "Пахтакор" сафида тўп тепишини сиз тасаввур қилганмидингиз?



Исмоил Гонсалвешга қарши Искандар Шойқулов.



Ниҳоят гол бўладиган вазият ҳам етиб келди. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев майдонга тушди.



Гол! Анвар Бердиев ўзининг 500-учрашувида "Пахтакор" дарвозасини ишғол этди.



Тажрибали ҳужумчини юбилей баҳси билан "Нефтчи" футболчилари қандай табриклаган эдилар?


Анвар Бердиевнинг 500-баҳси “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди.




Суперлига-2018. 15-тур
12 июнь.
“Нефтчи” – “Пахтакор” 1:1 (0:0)

Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, Д.Жалимов.
Назоратчи – О.Дачев.
Комиссар – Ж.Раҳматуллаев.

Голлар: Анвар Бердиев (1:0), Тигаго Безерра (1:1)

"Нефтчи": Абдумавлон Абдулжалилов, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов (с), Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳоқов, Алишер Саматов, Миржалол Неъматов, Шодиёр Ҳожиматов
Захира: Фаррух Турдалиев, Аббосбек Махсталиев, Анвар Бердиев, Иброҳим Ғофуров, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Хуршидбек Асқаралиев, Исломбек Каримов, Достон Турсунов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов (с), Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Азимжон Аҳмедов, Жасурбек Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Жасурбек Яхшибоев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев, Владимир Козак.



Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика