"Ал-Ҳилол" Перу термаси аъзоси билан шартнома имзолади

Перу терма жамоаси вингери Андре Карильо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

28 ёшли Карильо дастлаб 3 йил "Бенфика"да, кейин АПЛ вакили "Уотфорд" сафида ўйнаган.  Ўтган мавсум "Ал-Ҳилол" шарафини ҳимоя қилган ва 3 та гол урган перулик футболчи энди тўлақонли ушбу клуб аъзосига айланди. 

Трансфер нархлари ва келишув неча йилга тузилгани ҳақида тафсилотлар берилмаган.



Манба: championat.asia