"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди

Aslanov Jasurbek
18 май 2024
Саудия Арабистонида Криштиану Роналду иштирокидаги баҳсда Лионель Месси исмини айтиб бақиришди.

"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатининг 32-турида "Ал Ҳилол" билан дуранг (1:1) ўйнади. Роналду ушбу баҳсда ассист ижро этди.

27-дақиқада португалиялик гол уришга яқин келган эди, у жамоадошидан келаётган тўпни дарвозага буриб юборса бўлди эди, бироқ Криштиану мақсадига эриша олмади.

Ўйин якунланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда Роналду майдонда ўтиргани, "Ал Ҳилол" мухлислари эса "Месси! Месси!" дея бақираётгани акс этган видео пайдо бўлди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail