"Ал Ҳилол" Левандовскига йилига 90 млн евро маош билан шартнома таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
14 май 2026, 00:39
Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчига йилига 90 млн евро маош кўзда тутилган шартнома таклиф этилди. Бу ҳақда "Sportowe Fakty" хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, полшалик ҳужумчи каталонияликлар билан тугаб бораётган келишувни узайтирмаслиги мумкин, чунки клуб унга ўйин вақти ва маошини қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бундай вазиятда ҳужумчи "Ал Ҳилол"нинг таклифини жиддий кўриб чиқмоқда ва катта эҳтимол билан уни қабул қилади.

Левандовски 2022 йилнинг ёзидан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 млн еврони ташкил этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportowe Fakty