"Ал Айн" бош мураббийи: "Биз шокдамиз"
20 фев 2020 17:58
Янгиликлар
"Ал Айн" бош мураббийи: "Биз шокдамиз"
ОЧЛ плей-офф босқичида "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборган "Ал Айн"нинг дастлабки икки турда омади келмади. Жамоа 1-турда "Сепахон"га 0:4, иккинчи турда "Ал Наср"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бундан жамоа бош мураббийи Педро Эмануэль шок ҳолатида эканини айтиб ўтди:
- "Очиғини айтсам, биз шокдамиз. Қандай қилиб иккита беллашувда мағлуб бўлдик, ҳайронман. Асосий муаммо шунча вазият яратиб гол ура олмаяпмиз. "Сепахон" билан умуман омад келмади. "Ал Наср"га қарши баҳсда эса битта гол камлик қилди. Саудияликлар ҳар ўйинда гол уришни эплай олишади".
- "Энди ҳамма гап кейинги баҳсларни қандай ўтказишимизга қолди. Имконият ҳали бор ва бундан унумли фойдаланишимиз керак. Гуруҳ пешқадами ҳисобида 4 очко бор, ҳаракат қилсак етакчиларга етиб оламиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар