UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  62 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  2 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Акром Комилов: "Пахтакор"13-кубогини қўлга киритмоқчи" Янгиликлар

Акром Комилов: "Пахтакор"13-кубогини қўлга киритмоқчи"

"Пахтакор" футболчиси Акром Комилов АГМК билан бўладиган финал учрашувидан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага жуда ҳам қизиқарли ўйин кечишини кутмоқдаман. АГМКни ҳам финалга қадар етиб келгани билан табриклайман. Бизга қийин бўлиши табиий, рақиб ҳам битта ўйинда бор кучи билан қаршилик кўрсатишга уринади. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўрдик. "Пахтакор"нинг 13-кубогини бошимиз узра баланд кўтаришни мақсад қилганмиз. Бу - футбол, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Улар ҳам тайёргарликни яхши олиб борган деб ўйлайман. Майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Совуқда ўйнаш кўникмаси бор, лекин Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби совуқ эмас.  Менимча бу тўсқинлик қилмайди. Мавсум мен учун нисбатан оғирроқ ўтди. Спорт формамни тиклашга қийналдим. Кейинги йилдан ўйинимни янада кучайтиришга эътибор бераман",- дейди Акром Комилов.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди, "Championat asia" сайти учун Намангандан махсус

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика