UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  32 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  2 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  19 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор” Янгиликлар

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор”

Жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган Акмал Холмуродов Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига кўчиб ўтди.
Холмуродов янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бошлайди.

“Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бугундан иккинчи қишки йиғин машғулотларини бошладик. Жамоада менга ўхшаган бир қатор яшги футболчилар бор. Яқин кунларда Сербиядан икки легионер футболчи ташриф буюради. Ҳозирча футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. Ҳамма шарт-шароитлар мени қониқтирмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан ушбу клубга ўтишимнинг сабаби бор. Жорий йил ўйиним умуман қовушмади.

Барча билади бир қатор ўйинларда кетма-кет қизил карточкалар ишлаб олдим. Антирекорд қайд этдим десам ҳам бўлади. “Сўғдиёна” жамоасидаги ўйинимдан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби ҳам шу. Фарғонанинг “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор” клубларидан таклифлар бор эди. Лекин мени барча шарт-шароитлар ва жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси қониқтиргани учун ушбу жамоани танладим.

“Сўғдиёна” клуби мени шунчаки қўйиб юборишни истамади. Мен ўзим жамоани тарк этишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов билан бир пайтлар бирга ишлаганимиз учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. Энг тўғри қарорни қабул қилдим, деб ўйлайман”, - дейди Акмал Холмуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика