UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  101 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..." Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..."

"Андижон" клуби дарвозабони Акмал Турсунбоев биринчи даврада олий лигада дебют қилди.

Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушган посбон билан биринчи давра якунлари ва иккинчи даврадаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Андижон" биринчи даврани 9 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 15-поғонасида тугатди. Дастлабки давра ҳақида фикрларингиз қандай?

- Биринчи давра кутганимиздек ва хоҳлаганимиздек ўтмади. Биз кўпроқ ғалабаларга эришишни ва кўпроқ очко тўплашни режалаштиргандик. Бу йил "Андижон" сафида олий лигада дебют қилдим. Лекин дебютга анча олдин тайёр бўлгандим. Турли ёшдаги терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларда иштирок этганман. Шу боис олий лигада ўйнашга тўлиқ тайёр эдим дея оламан.

- "Андижон" клубидаги дарвозабонлар ўртасидаги рақобат қанчалик кучли?

- Клубда ажойиб дарвозабонлар тўпланган. Ўртамизда соғлом рақобат бор. Бу эса ҳар биримиз янада кучайишимизга хизмат қилади, ҳар куни машғулотларда бор кучимиз билан ишлашга ундайди. Мураббийлар эса кимни кучли ва майдонга тушишга тайёр деб билишса ўшани таркибга киритишади.


- Бахтиёр Ашурматов ва Ориф Маматказин. Бу мураббийлар ҳақида фикрларингиз?
- Иккала мураббий ҳам тажрибали ва малакали мураббийлар ҳисобланишади. Улар футболчиларни доим қўллаб-қувватлай олишади. Ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Баъзида бу амалга ошмайди, шунда мураббий шогирдларини қўллай олиши керак. Уларда айнан шундай хислат бор.

- Олий лигада легионер дарвозабонларга таъқиқ қўйилгани қанчалик фойда бўлди?

- Бундай таъқиқ қўйилгани маҳаллий дарвозабонлар учун фойдали бўлди. Бу шахсий фикрим. Ёш ва иқтидорли посбонлар энди олий лигада кўпроқ ўйнашмоқда ва тажрибаларини оширишмоқда. Бу эса келажакда терма жамоага фойда келтириши аниқ.

- Ўйинлар чоғида ўз дарвозангиздан кўп гол ўтказиб юборсангиз, руҳий томонлама ўзингизни қандай тиклайсиз?

- Тўғри кўп гол ўтказсангиз жуда оғир бўлади. Қаердадир хато қилганимни ёки қаердадир жамоамни қутқариб қола олмаганимни ҳис қиламан. Баъзида ҳар қанча ҳаракат қилсанг ҳам берилган зарба гол билан тугайверади. Аммо бу футбол, бўлиб ўтган нарсани ортга қайтариб бўлмайди. Шу боис янада кўпроқ меҳнат қилишга ва олдинги ўйинларни унутишга уринаман.

- Мухлислар томонидан танқид эшитсангиз уни қандай қабул қиласиз?

- Мухлислар футболчиларни танқид қилишларини тўғри қабул қиламан. Бироқ менимча ҳақорат қилиш керак эмас. Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор. Футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Улар ҳам мағлубиятлардан сўнг ўзларини жуда ёмон ҳис қилишади.


- Нега айнан дарвозабон бўлгансиз?
- Барчаси ўз-ўзидан содир бўлган. Ёшлигимда дарвозага туриб кўришга қарор қилгандим. Берилган зарбадан сўнг тўпни отилиб қайтаргандим, бу менга ёқиб қолганди. Шу-шу қўлимга қўлқоп кийиб дарвозабон бўлишга қарор қилганман.

- Жаҳонда қайси дарвозабонларга ҳавас қиласиз?

- Дунёда кўплаб яхши ва кучли дарвозабонлар бор. Улардан ёшлигимда Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳозирда ёшлардан Давид Де Хея ҳам ажойиб ўйнамоқда. Бундан ташқари Жанлуижи Буффон, Мануэль Нойер каби дарвозабонлар ҳам жаҳонда ўз ўринларига эгалар.

- "Андижон" иккинчи даврада олий лигада қолиш вазифасини уддалай оладими?

- Таркибда иккинчи даврадан олдин катта ўзгаришлар бўлди. Тажрибали футболчилар ва легионерлар таклиф этилди. Жамоа ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан тепароқда бўлишга лойиқ. Биз барча йигитлар билан бирга иккинчи даврада кўпроқ ғалабага эришиб мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика