UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  32 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  11 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  21 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди”

Андижоннинг “Андижон” клуби олий лигадан тушиб кетганидан сўнг жамоа дарвозасини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев Тошкентнинг “Обод” клубида қишки йиғин тайёргарликларини олиб бораётган эди.

Аммо янги йилдан сўнг Турсунбоев Наманганнинг “Навбаҳор” клуби йиғинига келиб қўшилди.

“Андижон” жамоасидан кетганимдан сўнг Тошкентнинг “Обод” клуби мени ўз сафига жалб қилди. Қишки йиғиннинг биринчи қисмида ушбу жамоа билан машғулотларда иштирок этдим. Клуб рахбариятлари менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Аммо мен бир йиллик битимга имзо чекишимни билдирдим. Хуллас, ушбу вариант амалга ошмади. Чунки мен уларга фақат 1 йиллик шартномага имзо чекишимни айтдим. Улар эса мен билан камида 2 йиллик келишувга эришмоқчи эди.

“Обод” жамоаси рахбариятлари мени тўғри тушунишди, фаолиятимда омад тилашди. “Навбаҳор” клубига эса мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди. Кўпчилик билса керак, Мўминжонов билан “Пахтакор”да бирга ишлаганман. Ушбу мураббий қандайлигини яхши биламан. “Навбаҳор” жамоаси олдига яхши ўринларни қўлга кириш вазифаси қўйилган. Насиб қилса ушбу вазифани уддалаймиз деган умиддаман”, - дейди "Андижон" клуби собиқ дарвозабони Акмал Турсунбоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика