

"Авваламбор бугунги таништирув маросимига ташриф буюрган барча мутасаддиларга, футбол мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.Водийда футболсевар мухлислар жуда ҳам кўп. Шу билан бир навбатда улар жуда талабчан ҳисобланишади. Биз майдонда боримизни бериб ҳаракат қилган холда ғалабаларга эришиш ва мухлислар ҳурматига сазовор бўлишга ҳаракат қиламиз.
Бундан ташқари "Нефтчи"ни Суперлигага қайтариш ҳамда яна аввалги каби мухлислар билан тўлган юқори атмосферадаги футбол учрашувларини ўтказиш каби вазифалар олдимизда турибди" - дейди жамоа сардори.
Бекзод Толибов ёзиб олди



