UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Акмал Шораҳмедов: “Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди” Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: “Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди”

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувидан сўнг. Жамоамизнинг етакчи футболчиси, тажрибали ҳимоячимиз Акмал Шораҳмедовдан бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Муҳим учрашувда мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман. Менимча жамоадошларим кейинги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаб юборишди (“Насаф” 18-турда “Бунёдкор” билан беллашади - изоҳ муаллифники). Бугун бизга курашувчанлик руҳ етишмади. Рақиб жамоа бизга нисбатан бу борада устунлик қилди. Бу камчилигимиз кетма-кет такрорланаяпти, яъни сафардаги ўйинларни суст ўтказаяпмиз. Энди бунга чек қўйиш керак. Тўғриси, мухлисларимизни тушуниб турибман, улар вақтларини аямасдан, узоқ масофа йўл босиб, биз билан бирга бўлишди. Буни қадрига етишимиз керак. Чемпионатда  оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир гол, ҳар бир очко, қўлга киритиладиган якуний натижага катта таъсир кўрсатади.

Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди, “Бунёдкор” билан учрашув. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур ва шарт. Бизни бошқа натижа қониқтирмаслиги керак. Ғалаба қозониш учун эса ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Бу тайёргарликлар эртадан бошланади. Умид қиламанки, жамоадошларим буни чуқур англаб туришибди. Буни биз уддалаймиз.

Жамоамиз мухлисларига эса, кайфиятни тушурмасдан “аждарлар”ни ҳар доимгидек қўллаб-қувватланг, биз бир мақсад учун курашадиган – якдил жамоамиз деб, қоламан.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика