

"Бугунги учрашув "Қизилқум" жамоасининг устунлиги остида ўтди. Жамоамиз таркиби ёш, бундан ташқари, захирамизда футболчилар йўқ. Шундан келиб чиқиб, бугун кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман!", – деди мураббий.
- "Шўртан" Про-лигада ва кубок учрашувларида ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Жамоамизни тезроқ Про-лиганинг хавфли худудидан ўрта поғоналарга олиб чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳозирда бизнинг олдимизга кубок учрашувларида гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Кейинги турда уй майдонимизда "Хоразм"ни қабул қиламиз, насиб бўлса, ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқамиз.



