Акмал Мозговой: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишладик"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2023, 00:45
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Тожикистонга қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ажойиб муҳитда ўтди, деб ўйлайман. Мухлисларнинг қўллаб - қувватлаши қўшимча куч берди. Биз ҳар доим ғалабани уларга бағишлаймиз. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эрон жиддий рақиб. Бу баҳсда ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун тўп тепамиз",- дейди Акмал Мозговой.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia