


"Жароҳати сабабли ўйинда камроқ ҳаракат қилдим. Қолган йигитлар масъулиятни ўз зиммаларига олишди. Илк учрашув кўпинча босим юклайди. Шунга қарамай, жамоадошларим дастлабки дақиқалардан ташаббусни қўлларига олишди. Бу эса қолган дақиқалар бизнинг назоратимизда ўтишини таъминлади. Туркманистоннинг дарвозабони Тошкентдаги ўртоқлик ўйинида дарвозасини яхши қўриқлаганди. Бугун имкониятлардан фойдаландик.
Албатта мен учун биринчи Осиё чемпионати. Аммо бу менга ҳеч қандай ҳаяжон ёки ортиқча босим туғдиргани йўқ. Бундай турнирларда завқланиб тўп тепишни истайман. Ҳар бир мусобақада кўплаб голар уришим керак. Осиё чемпионатида тўпурар бўлиш катта бахт. Чемпионлик ва мақсадимиз сари йўл бугундан бошланди",- дейди Акбар Усмонов.



