Акбар Тўраев: "Мақсадимиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш"
24 ноя 2016 15:20
Янгиликлар
Акбар Тўраев: "Мақсадимиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш"
Кеча олий лиганинг 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда "Бунёдкор" ўз уйида "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда имкониятни бой дерди.
Ушбу баҳсдан сўнг "қалдирғочлар" посбони Акбар Тўраев ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу баҳсда биз ўйиннинг учдан-икки қисмида яхши ҳаракат қилдик. Бизга бироз омад етишмади, деб ўйлайман. Қаердадир жамоадошларим хато қилишди, яна қаердадир менинг ҳам хатойим бўлди. Иккала жамоа ҳам таваккалликка қўл урмади. Олдимизда бунданда муҳим бўлган учрашув бор. Бор эътиборимизни ушбу ўйин тайёргарлигига қаратамиз. Кубок баҳсидаги ўйинга янада кучлироқ бўлиб майдонга чиқамиз. Мақсадимиз финалга чиқиб Ўзбекистон кубогини қўлга киритмоқчимиз. Агарда "Локомотив" муддатидан олдин чемпион бўлмаганида, бунданда шиттатлироқ кураш кечиши мумкин, эди", - дейди "Бунёдкор" дарвозабони Акбар Тўраев.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар