UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  2 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  2 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  4 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  8 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўз майдонидаги ноҳуш серияга 22-турдан "Андижон" билан ўйинда барҳам берди.

Гап шундаки ушбу турга қадар Равшан Ҳайдаров шогирдлари қаторасига 10та турдан бери ўз майдонларида ғалаба қозона олмаётганди. Ушбу учрашувда ғалаба тўпини Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров киритган бўлсада, дарвозабон Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Биз эса ўйиндан сўнг маҳоратли кипернинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Сурхон"даги айни пайтдаги вазият ҳақида

Бутун дунёда пандемия ҳукум сурмоқда. Очколарни йўқотишимизда карантин катта рол ўйнади деб ўйлайман. Чунки, керакли паллада машғулотларни қила олмадик. Шунингдек мураббийлар алмашинуви ўз сўзини айтди десам тўғри бўлади. Кўрган бўлсангиз ҳеч бир баҳсда ўйин томонлама мағлуб бўлмадик. Қаердадир хатолар панд берди, яна қаердадир омад биздан очиқчасига юз ўгирди. 

Маош ва қарздорликлар

Қарздорликлар секин-аста ижобий ҳал қилинишини раҳбариятимиз ваъда берди. 

"Андижон" билан ўйиндаги ғалаба ҳақида

Ушбу ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман. 


Ўз майдонидаги ғалабасиз серия сабаби

Юқорида таъкидлаганимдек машғулотлар ўтказиш, жамоанинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин бўлди. 

Акбар Тўраевнинг ўйинида нима учун барқарорсизлик юзага келди?

Жароҳатлар қийнаб юборди. Алам қиладиган жиҳати йўқ жойдан машғулотларда ҳам жароҳат орттириб олдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Худо хоҳласа аввалги мавқеимга қайтишга ҳаракат қиламан. Мақсадим миллий терма жамоага қайтиш. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокни қўлга киритиш зиммамизга юклатилган!

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика