Учрашувдан сўнг Исматуллаевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик: - Бугунги учрашувда ўзимизга керакли бўлган натижани қўлга киритдик. Наманганда «Навбаҳор»га қарши олдинлари бундай осон ўйин ўтказмаганмиз. Доим қийин бўларди. Бу сафар эса бундай бўлмади.
Бундан келиб чиққан ҳолда «Навбаҳор»да қандайдир ўзгаришларни амалга ошириш керак деб ўйлайман. Водий клубларига қарши ҳеч қачон осон бўлмаган. Лекин, «Навбаҳор»дан бундай ўйин кутмагандик. Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам ҳамжиҳатликда тўп сурганимиз самараси ўлароқ ҳам ғалаба қозондик. Олдинда бизни мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири кутиб турибди.
Навбатдаги турда «Локомотив» билан баҳс олиб борамиз. Мақсадимиз пешқадамга қарши ўйинга ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
"Навбаҳор" матбуот хизмати