

Меҳмонларга ғалаба келтирган голларни Гонсало Игуаин (73-дақиқа) ва унинг акаси Фдерико Фернандо Игуаин (83-дақиқа) киритишди. “Филадельфия” нинг ягона жавоб голини Жамиру Монтейру дарвозага йўллади.
Фил Невилл бошқарувидаги “Интер Майами” илк турда ўз майдонида “Лос Анжелес Гелакси”га (2:3) имкониятни бой берганди. Ўша беллашувда ҳам Игуаин гол уриб, яна бир голга ассистентлик қилганди. “Гелакси” сафида эса Чичарито дублга эришганжи.
“Интер Майами” клубининг хўжайини Дэвид Бекхэм ҳисобланади. Ушбу жамоа таркибида ПСЖнинг собиқ футболчиси Блез Матюиди ҳам тўп тепади.



