UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Мбаппе: “Мессининг йўлидан боришга кечикдим, энди Роналдудан илҳомланишим керак”  0 19:25“Ливерпуль”нинг марказий ҳимоячиси сафга қайтди  8 19:00Элдор Шомуродов "Ростов" билан янги шартномага имзо чекди  47 18:59“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар  2 18:53Жасур Жалолиддинов: “Абрамов ҳеч қандай рақибдан қўрқмайди”  45 18:41"Реал" ва "Тоттенхэм" Бэйл бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Шпорлар" 30 млн евро тўлашга тайёр  5 18:34"Бунёдкор" - "Ал Завра" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  9 18:25"Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси иштирокчилари маълум бўлди  3 18:24"Ювентус" "Рома"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  7 18:11Olamsport: Хитойдаги лицензион мусобақа бекор қилиниши мумкин, Емельяненко 7 суткага қамалди ва бошқа хабарлар  2 18:08U-23 Осиё чемпионати. Ярим финалдаги аламли мағлубиятдан ГАЛЕРЕЯ  46 17:55Саад Али Ал Шеҳри: “Биз экстра-таймга тайёрланаётган эдик”  80 17:51Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз”  285 17:43"Манчестер Юнайтед" 16 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт таклиф қилди  13 17:22Карикатура: Обамеянг "Барселона"га ўтиши мумкин, Ляказетт эса...  37

Аҳмедов ва Шомуродов бугунги ўйин олдидан Фаластиндаги сунъий қопламали майдон ҳақида нима дейди?! Янгиликлар

Аҳмедов ва Шомуродов бугунги ўйин олдидан Фаластиндаги сунъий қопламали майдон ҳақида нима дейди?!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши сафарда ўйин ўтказади.

Кеча кечки овқатдан сўнг терма жамоамиз етакчилари Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродовларнинг сунъий қопламали майдон борасида фикрлари билан қизиқдик.

Одил Аҳмедов: "Сунъий майдонда машқ қилганда хоҳлайсизми йўқми оёқлар оғрийди. Сирпаниш даражаси деярли йўқолади. Бундай майдонларнинг энг ёмон тарафи - эски жароҳатларни қайта қўзғатиб қўйиши. Лекин, бу майдон Шимолий Кореядагидан яхшироқ. Унда умуман ўйнаб бўлмасди".

Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида КХДРга қарши 2015 йилнинг 16 июнь санасида сафарда ўйин ўтказганди. Афсуски, ўшанда вакилларимиз рақибга 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Айнан ўша мағлубиятдан сўнг Миржалол Қосимов терма жамоа рулида истеъфо берган эди.


Элдор Шомуродов:
- Сунъий майдон сиз каби тезкор футболчиларнинг югуришига қанчалик ҳалал беради?
- Биз ёш бўлганимиз учун ҳам катта фарқ билинади дея олмайман. Ўйнаса бўлади.
- Лекин, яқиндагина Россия чемпионати доирасида "Ростов" билан "Уфа" меҳмони бўлиб мағлубиятга учрагандинглар. Уфаликларнинг майдони ҳам сунъий қопламали.
- "Уфа"нинг майдони Фаластиндагидан яхшироқ эди. Нисбатан юмшоқроқ. Доимий сув сепиб турилиши бунга сабаб бўлса керак. Ўшанда кўникмаган майдонда шунчаки бутун жамоанинг ўйини қовушмаганди. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозониш учун майдонда боримизни берамиз.

Маълумот учун: Терма жамоамизнинг кечаги машғулоти пайтида делегация раҳбарлари учрашув назоратчисидан бугун майдонга сув сепишни сўрашди. Ҳиндистонлик назоратчи албатта сув сепилишини айтиб ўтди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг