

"Спартак" Россия Кубоги доирасида "Родина" билан баҳс олиб борди ва ўйин 5:1 ҳисобида "қизил-оқлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Хавбек ўша ўйинда ажойиб тарзда дебют голини киритди.
"Ўруновнинг "Спартак"даги дебют голидан жуда ҳам мамнунман. Гол чиройли чиқди. Бу гол унга ишонч бағишлайди, шундай давом этиш керак. Унга фақат омад ва муваффақият тилайман", - дейди Аҳмедов.
19 ёшли Ўрунов 2020 йилнинг август ойида "Уфа"дан "Спартак"га ўтган эди. Футболчи жорий мавсум "Спартак" сафида барча мусобақаларда 3та ўйин (1та асосий таркибда)да майдонга тушди.




