UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  0 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  9 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  14

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган" Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган"

Одил Аҳмедов "Анжи"да тўп тепган пайтларидаги хотиралари билан бўлишди.

- "Анжи"нинг қайси томони клуб даражасига тўғри келмасди?

- Маъмурлар (администраторлар)дан бошқа ҳаммаси зўр эди. Масалан, машғулотдан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, улар ювилиб, қайтариб олиб келинарди, қай бири кимнинг формаси эканлигини ўзимиз излардик.

Кейин "Бавария" маъмури таклиф қилинди ва у ҳаммасини тартибга келтирди: Машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, сўрайсан - беради.

- "Анжи"да нима сизни кўпроқ ҳайратга солган?

- "Анжи" эгаси Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ "Бугатти" совға қилган. Унинг ичида ҳақиқий машинанинг калитлари бор эди. Карлос - жуда оддий, позитив инсон. Унга қараб, бу йигит афсона дейиш қийин эди.

- "Игорь Денисов "Анжи"нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп ёқимсиз гапларни айтган". Шу сўзларингизга аниқлик киритиб кетсангиз.

- Денисов - ўз феълига эга футболчи. Қайсидир баҳсдан сўнг у Диарра ёки Буссуфа билан тортишиб қолди ва жанжал бошланди: Жамоа гуруҳларга бўлиниб олди. Кейинроқ Гус Хиддинк кетди, бизга воқеалар ривожи ўзгарганини, истаган инсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтишди.

Хиддинк катта обрўга эга эди, бироқ жамоадаги деярли барча нарсани Самуэль Это'О ҳал қиларди. У гол уришни, ғалаба қозонишни хоҳларди, клуб учун кўплаб яхши ишлар қилган. Масалан, футболчиларнинг мукофот пулидан пул йиғиб, маъмурлар ва бошқа ходимларга берган.

Шу билан бирга Это'О "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни "Анжи"дан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг кетиши фойдамизга ишлган: У 40 ёшларда эди, аввалги Карлосдан асар ҳам қолмаганди" - дейди Одил Аҳмедов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика