

Юрак билан боғлиқ муаммолар Агуэронинг Twitch'даги жонли эфирдаги иштирокида ҳам юз берди. Бир муддат собиқ футболчи қўлини юрагига қўйди.
- Аҳволингиз қандай? — деб сўради журналист Агуэродан.
- Ўйлашимча... Ўйлашимча... Менда кичик аритмия ҳолати мавжуд", дея жавоб берди собиқ "Ман Сити" футболчиси.
- Балки шифокорга мурожаат қилиш керакдир? – дея Агуэрога савол берилди.
- Йўқ, йўқ. Менда ажойиб чип бор, агар бирор кор-ҳол бўлса, у сигнал юборади, - деди аргентиналик форвард.



