

Ўйиндан кейин Роналду хет-трикка эришган тўпини жамоадаги 17 ёшли шериги Алехандро Гарначога совға қилишга қарор қилди. Аргентиналик Роналду билан бирга тушган расмни ижтимоий тармоққа жойлаб, унга: “барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси”, дея изоҳ қолдирди.

Бунга, “Ман Сити” собиқ аъзоси Серхио Агуэро: “Сен шунчаки энг зўри бўлган Месси билан ҳали ўйнамагансан”, деб жавоб қайтарди.



