Агуэро: “Месси доимо терма жамоа сафида ажойиб ўйин намоиш этган”

Tolibjon Qosimov
21 июн 2014, 17:53
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро ўз жамоадоши Лионел Мессини танқидлардан ҳимоя қилди.
Агуэро “Барселона” футболчиси терма жамоа сафида ҳар доим яхши ўйнаган деб ҳисоблайди.

“Ҳа, Месси Бразилиядаги мундиалгача олдинги жаҳон чемпионатларида бор йўғи битта гол урган, аммо у ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоадошларига гол уришга ёрдам берган”.

Унинг Босния дарвозасига урган голи фантастика бўлди. Биз ҳурсанд бўлдик, чунки Месси бундай зарбалар амалга ошира олишини билардик. Жамоамиз мундиални ғалаба билан бошлаганидан хурсандмиз.

Танқид доимо бўлади. Биз бугун яхши жамоавий ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз” – дейди Агуэро.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com