Агуэро "Манчестер Сити" - "Лестер Сити" учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэронинг "Лестер Сити"га қарши АПЛнинг 12-тур учрашувида иштирок этиши сўроқ остида.

Олдинроқ, Агуэро Аргентина - Нигерия баҳси танаффусида (2:4) хушидан кетиб, касалхонага жўнатилган эди. Кейинроқ футболчи меҳмонхонага қайтди ва бугун шифокорлар Манчестерга учишга рухсат беришди.

Маълумотларга кўра, Серхио Агуэро хушидан кетгани йўқ, аммо ҳақиқатдан ҳам касалхонага жўнатилган. Лестерга кетишдан олдин, тиббий штаб футболчига майдонга тушиш ёки тушмасликни айтади.

"Лестер Сити" - "Манчестер Сити" ўйини 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun