

"Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунидаги дедлайннинг охирги дақиқаларида "Пахтакор"дан ижарага олинган Жасур Яхшибоев янги жамоага қабул қилинди.
Бугун жамоамизнинг машғулотидан аввал АГМК клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар коллективнинг янги аъзосига айланган Жасур Яхшибоевни илиқ кутиб олишди.
Дастлаб Жасур Яхшибоевга клуб бош директори Мухтор Қурбонов ҳамда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов клубимиз либосини тақдим этишди. Кейинчалик эса футболчилар йўлакча ташкил этиб, жамоанинг янги аъзосини футболдаги одатга кўра "қайноқ" кутиб олишди.
Жасур Яхшибоев АГМК сафида 97-рақамда ўйнайди", - клубнинг телеграмдаги расмий каналида.






