UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  2 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  6 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  1 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  2 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  24 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  28 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8

АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик" Янгиликлар

АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси сафарда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубини мағлуб этиб (1:0), ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ғалаба тўпини киритган Йован Жокичга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Йован аввало ғалаба билан табриклаймиз. АГМК  характер кўрсата олган "Ал Гарафа" билан баҳс қандай ўтди?

- Учрашув бошидан ҳакам хуштаги янграгунига қадар диққатни йўқотмадик. Ўз имкониятимиз юзага келишини кутдик ва ундан фойдаландик. Ўйинни экстра таймгача қолдирмаслигимиз керак эди. Нима бўлганда ҳам муҳими ортга ғалаба билан қайтадиган бўлдик. 

- Қатардаги об-ҳаво ҳам футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилдими?

- Ҳа, қийин ўйин ўтказдик. Айтганингиздек ҳаво ҳам қайсидир маънода қийинчилик туғдирди. Асосийси ижобий натижа қайд этишни уддасидан чиқдик. Барча ўзбекистонлик мухлислар биздан ғалаба кутишаётганини ҳис қилдик.

- Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 120-дақиқада урилди. Шундай бўлсада пенальтилар сериясига жамоа тайёр эдими?

Биз барча нарсага тайёр эдик. Футболда олдиндан бирор нарса, деб бўлмайди. Бунда жисмоний ҳолатимизнинг яхшилиги ҳам катта ёрдам берди, дея оламан. 

- Қизиқ факт. Сизнинг урган АГМК либосида рақиб дарвозасига урган голларингиз тарихий натижа келтирган. Биринчиси 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида, иккинчиси эса кеча "Ал Гарафа" билан баҳсда бўлди...

- Бу голлар фақат мен учун эмас, жамоа учун катта муваффақият келтирган.  Жамоамиздаги ҳар бир футболчи тарих яратилишига ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика