UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  97 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  16 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  3 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  43 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  29

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе Янгиликлар

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе

АГМК ПФК матбуот хизмати жамоанинг навбатдаги трансфери, европалик ҳужумчи Мате Ватсадзени олмалиқликлар сафига қўшилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Жадаллик билан давом этаётган селекция ишлари натижасида клубимиз навбатдаги трансферга қўл урди. Эндиликда АГМК жамоаси шарафини Мате Ватсадзе ҳимоя қилади. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.

Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117та гол муаллифига айланган.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Мате!

Умид қиламизки, Мате Ватсадзе янги мавсумда АГМК жамоаси сафида ёрқин ўйинларни намойиш этиб, кўплаб голлар муаллифига айланади ва жамоамиз тарихида ўз номини ёзиб қўйишга муваффақ бўлади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Мате Ватсадзе ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1988 йил, 17 декабрь

Туғилган жойи: Грузия

Ёши: 31

Позиция: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси (2005-2010, 2018), "Волга" (Россия, 2011), "Дила" (2012), "Орхус" (Дания, 2012-2016), "Локомотив" Тбилиси (2016), "Виборг" (Дания, 2016-2017), "Силькеборг" (Дания, 2018), "Лиепая" (Латвия, 2019), "Қизилқум" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2020-...)

Рейтинг: -38   

Фикрлар

+11   
16 янв 17:29:40
Ξ ✵ Iི Sི Aི Aི ✵
Qizilqumdan kelgan ekanku. Vahima qilib nima keragi bor edi. Oddiygina qizilqum futbolchisi agmk ga utdi desela ham bulardi
+7   
16 янв 22:04:13
Shukhrat Yunusov
Локомотив, Навбахорлар имзолаб юрган 100 минг долларлик легионерлардан зур экан.
+7   
16 янв 17:27:12
Draxler
Yaxwi transfer omad AGMKka yaxwi jamoa yigilvoti
+6   
16 янв 17:27:00
Umid Karimov
Кечирасилару сал сарлавхпниям инсоф билан ёзилар илтимос мисол учун:Утган мавсум Кизилкумда уйнаган Грузиялик хужимчи АГМК да дисаларин булди жааааааа Европа димасдан ман уйлабманки бирорта Севилядами ёки Лиондамикин дебман
+5   
16 янв 17:33:04
Go_Uzbekistan
NMEKIN DEBMAN !!!!!!!
+3   
16 янв 17:34:32
КХЛ
Ватсадзе булса майли камикадзе булмаса булди
+2   
16 янв 17:39:18
Odiljon10914
Мен хам ким келди экан деб очибман карасаааам узимизни ..... экану
Ха майли омад барча жамоаларга айникса АНДИЖОНга!!!
+2   
16 янв 17:24:11
Шохжохон
Ана яна 1 та ку'пиртирилган хужумчи !!!
+1   
16 янв 17:32:24
Amir Radjabov
Umid Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кечирасилару сал сарлавхпниям инсоф билан ёзилар илтимос мисол учун:Утган мавсум Кизилкумда уйнаган Грузиялик хужимчи АГМК да дисаларин булди жааааааа Европа димасдан ман уйлабманки бирорта Севилядами ёки Лиондамикин дебман
Энди бунака сарлавхалар, анъана булиб колди..
+1   
16 янв 17:27:23
FORZA MILAN
Кизилкум АГМК га уйинчи етиштирадиган клуб бупкоптию
+1   
16 янв 17:26:50
Fara TKTI
Ухх ты ! Минусчилар омон бўлсин-да. Аямасдан босибсизлар лекин минусни. Балким, Ватадзени ўзи босгандир?
   
17 янв 00:30:37
Qodirijoniy
Man bilan bir kunda tug‘ilgan ekan
   
16 янв 18:18:23
Islom Jurayev
Xamma xarxil lekin Mate Vatsadze deb sarlavxada yozilganidayoq bildim Qizilqumdagi legioner ekanini
   
16 янв 17:48:02
ArsaBarsa
Мураббийлар штабига яна бир маҳаллий мутахассис жалб этилди
Хабарингиз бор, айни пайтда Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "С" гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳни қийинчилик билан якунлаган терма жамоамиз барчани ҳавотирга қўя бошлади. Шу боис Таиландга яна бир маҳаллий мураббий чақиртирилди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Таиландга чақиртирилди. У ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибага эга эканлиги боис Бердиев олимпия терма жамоаси мураббийлар штабига маслаҳатчи сифатида жалб этилган бўлиши мумкин. Рўзиқул Бердиев тез орада Таиландга етиб келади.
   
16 янв 17:43:26
Baxriddin Abdullayev
Шу уйинчи кучли булганида Кизилкумдан бекорга кетмасди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг