UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

АГМК Туркиядаги илк ўйинида Грузия жамоасини мағлуб қилди Янгиликлар

АГМК Туркиядаги илк ўйинида Грузия жамоасини мағлуб қилди

Теглар :  АГМКТелави
Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати маълумот бермоқда.

"Янги мавсумга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини орқали жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун илк назорат учрашувини ўтказди.

Грузиянинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўриндаги "Телави" жамоаси рақиб бўлган ўйин қизиқарли ва кескин курашларга ҳамда голларга бой ўтди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Сардор Раҳмонов Санжар Турсуновнинг бурчау зарбасидан оширган тўпини голга айлантирди. Иккинчи бўлим аввалида рақиб футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқариб, ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Мурод Тошматов аниқ зарбаси орқали самарали якунлаб, жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Телави" жамоаси яна учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига яқин белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширган Миржамол Қосимов ажойиб зарбаси орқали ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Шу тариқа Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги биринчи назорат беллашувида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ажойиб ғалабани нишонлади", — дейилади хабарда.

Назорат ўйини.

14.02.2021.

АГМК - "Телави" (Грузия) 3:2

Анталия, "Эко Дизайн спорт комплекс".

Голлар: Сардор Раҳмонов (37), Муроджон Тошматов (55), Миржамол Қосимов (87)

АГМК — Валижон Раҳимов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шероз Жалолов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Александр Касьян, Сарвар Аблаев, Камрон Абдулҳамидов.

Ўйиндаги хавфли вазиятлар акс этган видеолавҳани томоша қилинг


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика