UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1

АГМК ўз майдонида «Нефтчи»ни ишончли тарзда мағлуб этди Янгиликлар

АГМК ўз майдонида «Нефтчи»ни ишончли тарзда мағлуб этди

Теглар :  НефтчиАГМК
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" учрашуви якунланди.


Суперлига, 11-тур
АГМК – НЕФТЧИ 3:1

Гол: 12 - Мурод Тошматов (Хуршид Ғиёсов), 29 -  Мухсинжон Убайдуллаев (автогол), 31 - Сирожиддин Қўзиев (Абдуллоҳ Олимов), 70 - Хуршид Ғиёсов (пенальти )
27 май 2022 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Алишер Усмонов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Қудрат Мадраимов


АГМК — 1.Ботирали Эргашев - 70.Мирғиёс Сулаймонов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов - 8.Абдулла Абдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (15.Андрей Мишенко, 72), 88.Сиявуш Ҳақназарий (77.Нодир Абдураззоқов, 85) - 11.Мурод Тошматов, 27.Мартин Боакье ( 23.Александр Касьян, 72), 10.Хуршид Ғиёсов (22.Шоҳруҳ Гадоев,85).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 45.Жамолиддин Ҳикматов - 9.Зафар Полвонов, 17.Санжар Турсунов, 31.Аҳмаджон Муқимжонов,

"Нефтчи": 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Суннатилла Абдуллажонов (11. Иззатилло Абдуллаев, 74), 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 31. Марко Сарич (7. Ойбек Қиличев, 74), 44. Дарко Станоевич, 70. Аббосжон Ғуломов (8. Шерзод Каримов, 80), 77. Аброрбек Исмоилов
Захира: 45. Акбар Тўраев,  46. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 76. Фахриддин Муҳаммадов.

Огоҳлантириш: 8 - Марко Сарич, 53 -Хуршид Ғиёсов, 67 -  Анваржон Ғофуров


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

85. Ўзгариш: Хақназарий ва Ғиёсов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Гадоев ва Абдураззоқов майдонга тушди

80. Ўзгариш: Ғуломов ўрнига Каримов майдонга тушди

78. НИМАЛАР ҚИЛМОҚДА???? Александр Касьян дарвозабон билан бирга бир чиқди ва ўз имкониятидан фойдалана олмади

74. Ўзгариш: Қиличев ва Иззатилло Абдуллаев майдонга тушди. Улар Суннатилла Абдуллажонов ва Марко Саричнинг ўрнига майдонга тушишди

72. Ўзгариш: Александр Касьян ва Андрей Мишенко майдонга тушди. Улар Мартин Боакье ва Миржамол Қосимовни алиштирди

70. ГООООООООЛ. Хуршид Ғиёсов пенальтидан унумли фойдаланди


67. ПЕНАЛЬТИ.  Анваржон Ғофуров Ғиёсовни еқитди ва огоҳлантирилди

64. ЯХШИ ИМКОНИЯТ. Меҳмонлар ҳужумчисида яхши имконият бўлди, бироқ Эргашев ўз ўрнида

63. ЗАРБАА. Хақназарийнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

53. Огоҳлантириш: Хуршид Ғиёсов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди 

Ҳакам биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

Деярли беш дақиқа ҳакамлар ВАРни кўришмоқда. Мухлислар эса: «Футбол кўрайлик»,- деб бақиришмоқда

31. ГОООООООООООООООООООЛ. Сирожиддин Қўзиев чамаси 30 метрлардан супер гол урмоқда


29. ГОООООООООЛ. Хақназарий жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, унинг зарбасини Машҳуржон қайтарди. Бироқ қайтган тўпни Убайдуллаев ўз дарвозасига жойлаб қўйди


22. УХХХХХ. Ғуломов яхши имкониятга кириб борди, бироқ яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда


12.ГОООООООООООООЛ. АГМК ўз услубида. Мезбонлар бурчакдан тўпни узатишди ва жарима майдончасининг олдидан Тошматов кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очмоқда


10. ЗАРБААААА. Тошматов жаримадан кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

8. Огоҳлантириш: Марко Сарич қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

6. ЗАРБАА. Олимовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

3. ЗАРБА. Тошматовнинг зарбаси анча ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

 

 

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика