UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Балки уйда ўтирармиз?  2 19:00Olamsport: Ретро рукнда Ўзбекистон делегацияси Афина Олимпиадасига кузатилди, UFC 249 бўлиши тасдиқланди   0 18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  2 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  127 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  134 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  78 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  10 17:44"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0  117 17:29"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Машъал" 1:3  53 17:24"Бетис" "Атлетико" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 17:14"Фанат Суперлига". "Aндижон" – "Сурхон" 1:3  72 17:09Opta АПЛнинг жорий мавсуми қандай якунланишини илмий томондан кўрсатиб берди  2 17:03Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши  9

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди

Теглар :  РубинАГМК
Янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини давом эттираётган АГМК жамоаси йиғин доирасида бугун Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат баҳси ўтказди.

Назорат ўйини

20 февраль, пайшанба

АГМК - "Рубин" 4:0

Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)


АГМК (4-2-3-1) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Арслонмират Аманов, Баҳром Абдураҳимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.


Иккинчи бўлимдаги ўйнаган таркиб (4-3-3) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Шаҳзод Нурматов - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар иккала таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Жасур Умаров ва Санжар Турсунов бу галги ўйинни микро жароҳат туфайли ўтказиб юборишди. Учрашувни катта устунликда ўтказган олмалиқликлар биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуларнинг бири ўйиннинг 15-дақиқасига тўғри келди ва Жокичнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Мате Ватсадзе аниқ зарба орқали баҳсда ҳисобни очди - 1:0.

Қолган вазиятларда "Рубин" посбони ўз жамоасини қатор голлардан қутқариб қолишга муваффақ бўлди ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффусдан кейин, аниқроғи ўйиннинг 63-дақиқасида Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидаги узатмасини Бобур Йўлдошев боши билан голга айлантирди - 2:0.

Ҳужумлар ёмғирини ёғдирган олмалиқликларнинг 75-дақиқадаги уриниши ҳам самара келтирди. Ҳужумда фаоллик кўрсатган вингери Хожимат Эркинов ҳимоячилардан қочиб кетиб, учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Хожимат Эркиновни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди ва ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
20 фев 20:52:54
Файзуллох79
Граф Монтo Kpиcтo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АГМК бу йил ёмон эхтёт булинглар. Омад АГМКга
Ха, ха. Тайёргарлик жуда кучли. Омад.
+1   
20 фев 22:24:16
Baffet
Minus bosgan qollaringa q...
+1   
20 фев 21:03:46
Нуритдин
Cheranga va Grigalashviliga o'xshagan mexnatsevar legioner futbolchilarni chempionatimizga ko'proq olib kelish kerak.
+1   
20 фев 20:52:22
SAMAR
Tarkib zur manimcha paxtakordan kiyin eng yaxshi tarkib shu...
+1   
20 фев 20:49:45
Граф Монтo Kpиcтo
АГМК бу йил ёмон эхтёт булинглар. Омад АГМКга
+1   
20 фев 20:37:51
Икбол_Челси
Маладес
   
20 фев 20:59:07
Karabayev Jaxongir
АГМК УДАЧИ ВАМ В ЭТОМ ГОДУ ТОЛЬКО ПОБЕДЫ В ПЕРЕД
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг