UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Месси "Барселона"дан кетмайди  3 15:30Olamsport: IBF рейтингидаги ўзбек боксчилари, Сехудо энг тезкор боксчига қарши жанг қилмоқчи ва бошқа хабарлар  0 15:26"Челси" сотиб олмоқчи бўлган футболчи жамоасидан кетиши деярли аниқ бўлди  2 15:22Coca Cola Суперлигаси. Энг кам гол ўтказганлар тўқнашуви, "Бунёдкор"ни сафарда юта олмаган "Навбаҳор" ёхуд 8-тур превьюси  6 14:50"Арсенал"га "Атлетико" футболчиси керак  0 14:30Футболчини чақмоқ урди, у реанимацияга тушиб қолди  0 14:24Зинедин Зидан: "Ҳозирча ҳеч нима ютмадик"  9 14:21Жанубий Корея. Искандеров ва Ашурматов жамоалари асосий таркиблари маълум бўлди  1 14:05Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз  0 13:55Зидан: "Азар қийин даврни ўтказмоқда"  8 13:31"Барселона" "Вильяреал"га қарши ўйин учун қайдномани маълум қилди  14 13:11"Реал" Хамеснинг нархини пасайтирди  4 12:57"Реал" ва Бразилия термаси собиқ бош мураббийи коронавирусга чалинди  0 12:44«Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти  10 12:35Пулишич: "Азар билан тенглаша олмайман"  3

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди

Теглар :  АГМК
Суперлига рестартига тараддуд кўраётган АГМК жисмоний ҳолатини маромга келтириш баробарида ўйин амалиётига эга бўлиш учун бугун Про-лига иштирокчиси "Рубин"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда жами 9та гол, бир четлатиш ва иккита пенальти бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала пенальти жамоамиз дарвозаси томон белгиланди ва четлатиш ҳам айнан АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев билан руй берди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз рақиб дарвозасига учта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна 4 маротаба дарвоза тўрига тўп киритилди. "Рубин" эса бир маротаба пенальтидан гол урган, иккинчиси ўйин пайти руй берди. Биринчи таймда дарвозамизни қўриқлаган Роман Абдулов пенальтини қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа Валижон Раҳимов қўриқлаган дарвозани "нуқта"дан ишғол этди.

Жамоамиз голларига тўрт нафар футболчи муаллифлик қилди. Мате Ватсадзе хет-трик қайд этган бўлса, Шаҳзод Нурматов дублга эришди, яна биттадан голга Арслонмират Аманов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилишди.

Назорат ўйини.

5 июнь, жума.

АГМК - "Рубин" 7:2

Голлар: Мате Ватсадзе (3та), Шаҳзод Нурматов (2та), Арслонмират Аманов, Эркин Байдуллаев.

АГМК - Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Шаҳзод Нурматов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Ҳожимат Эркинов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Валижон Раҳимов, Сайдулло Тошпўлатов.

Четлатиш: Бобур Йўлдошев. 


АГМК эртага ҳам назорат ўйинида "Локомотив"га қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг