АГМК ярим ҳимоячиси бу йилги Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчига айланди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2021
Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳснинг сўнгги дақиқаларида Олмалиқ клуби сафида 2004 йилда туғилган ярим ҳимоячи Нодир Абдураззоқов майдонга тушди. Шу тариқа Абдураззоқов 2021 йил Суперлигада майдонга тушган энг ёш (17 ёш, 2 ой ва 4 кунлик) футболчига айланди.

Бундан олдинги рекорд "Насаф" вакили Шаҳзод Акромовга тегишли эди - 17 ёш, 2 ой ва 8 кун.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia