

"Лукас хотиржам ва бахтли, у "Атлетико"дан қишда кетишни режалаштирмаяпти. Адаптация жараёни энди якунланмоқда", - дейди Бетанкур.
"Арсенал" ва "Атлетико" ўртасидаги ижара шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, унда футболчини харид қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Торрейра жорий мавсум Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



