

"Вернернинг ўйинларини қанчалик кўп кўрганим сари, ундан шунча кўнглим қолмоқда. У жуда тез-тез хато қарорлар чиқармоқда.
Олдин "Челси"да Дрогба ва кўплаб яхши ҳужумчилар ҳаракат қилишган, шу сабаб лондонликларга голлар урадиган ва муҳим ўйинларни ҳал қиладиган топ-форвардларни қидиришни маслаҳат бераман", - дейди Агбонлахор.
Вернер жорий мавсум АПЛ доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та ассист қайд этди.



